Канада пойтахти Оттава шаҳри яқинида сайёҳлик автобусининг йўл транспорт ҳодисасига учраши оқибатида 26 киши жабрланди. Бу ҳақда CBC телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, автобус ичида жами 50 нафар киши – барчаси катта ёшдагилар бўлган.
Динбиг шаҳарчасидан ўтиб кетаётган машина номаълум сабабларга кўра ағдарилган. Бунинг оқибатида жароҳат олган 26 киши, шулардан икки нафари оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.
Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Динбиг шаҳри Оттавадан 160 километр ғарбда жойлашган.
Изоҳ (0)