Ироқ пойтахти Бағдодда рўй берган портлашда 30 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда, «ал-Аҳрам» газетасининг электрон версиясига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа шаҳарнинг аш-Шаъб туманида содир бўлди. Яраланганлар сони 50 кишидан ошди.
Тумандаги майдонлардан бирида тикилган чодирда Ашуро кунларини ўтказаётган ўнлаб шиалар худкуш террорчининг нишонига айланди. У эгнидаги худкуш камарини ҳаракатга келтириб, мотам маросимига тўпланган одамларнинг ҳалокатига сабаб бўлди.
«Аш-Шарқ ал-Авсат» нашрининг билдиришича, теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)