Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германиянинг Кобленц шаҳри бош прокуратураси Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг апелляциясини асоссиз деб топиб, уни рад этди. Апелляция Германия судининг танқидий шеър иши бўйича терговни тўхтатиш қарорига қарши қаратилган эди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

31 март куни теледастурлардан бирининг эфирида германиялик қизиқчи Ян Бемерман Туркия президентига қарши қаратилган қўпол шеърни ўқиб эшиттирди.

Ян Бемерман. Фото: EPA

Ян Бемерман. Фото: EPA

Эрдўғон қизиқчини судга бериб, уни «хорижий давлат раҳбарини ҳақорат қилиш» учун жавобгарликка тортишни талаб қилди. Аммо Майнц суди Бемерманни жазолаш учун бирор асос топа олмади. Эрдўғон Кобленц шаҳри судига апелляция киритишга қарор қилди, аммо бу ҳам фойда бермади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Шоу-бизнес
Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)
Дунё
Вафотидан кейин тақдирланган Тупак Шакур, Исроил армиясига тош отаётган фаластинлик, пичоқланган болалар — 8 июнь суратлари