Миллиардерлар сони бўйича Хитой яна АҚШдан ўзиб кетди ва улар орасидаги тафовут ўсиб бормоқда. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.
Шанхайнинг Hurun нашри 18 йилдан бери эълон қилиб келаётган миллиардерлар сони бўйича мамлакатлар рейтингининг жорий йилги версиясида кўрсатилишича, ХХРда 594, АҚШда 535 миллиардер бор.
Хитой рейтинги бошида Dalian Wanda гуруҳи асосчиси Ван Цзяньлинь 32,1 миллиард доллар кўрсаткич билан турибди. Иккинчи ўринни эса Alibaba асосчиси Жек Ма 30,6 миллиард доллар кўрсаткич билан эгаллади.
Изоҳ (0)