• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бошланди

    Тошкентда XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: UzReport

    Фото: UzReport

    Пахта бўйича халқаро консультатив қўмитанинг энг муҳим тадбирлари реестрига киритилган ушбу ярмарка дунё миқёсида пахта бозори сиёсатини белгиловчи нуфузли анжуманлардан биридир.

    Биринчи Президент Ислом Каримов ташаббуси билан 2005 йилдан буён анъанавий ўтказилаётган ярмарка «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси, «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, Товар-хом ашё биржаси ва «Сифат» маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

    Халқаро пахта уюшмаси, Пахта бўйича халқаро консультатив қўмита, Cotton Outlook халқаро ахборот агентлиги ва Халқаро тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар федерацияси сингари нуфузли ташкилотлар билан доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган.

    Ўзбек пахта толасига бўлган эҳтиёж жаҳон бозорида мунтазам ортмоқда. Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси иштирокчилари йил сайин кўпайиб бораётгани ҳам шундан далолатдир. Мисол учун, 2005 йилги дастлабки ярмаркада 30 мамлакатдан 170 га яқин компания вакиллари қатнашган бўлса, 2010 йилда 34 давлатдан 300 дан зиёд фирма ва компания мутахассислари иштирок этди. Бу йил анжуманга 40 дан зиёд давлатдан вакиллар қатнашмоқда. Айни вақтда ўзбек пахтасини етказиб бериш кўлами тобора кенгайиб, дунёнинг янги-янги минтақалари қамраб олинмоқда.

    «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси раиси А. Камолов, «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти раиси И. Ҳайдаров ва бошқалар Ўзбекистон жаҳон пахта бозоридаги етакчи мамлакатлардан бири бўлиб, пахта ишлаб чиқариш бўйича дунёда олтинчи, экспорт бўйича бешинчи ўринда туриши, экспорт имижини мустаҳкамлаш учун кенг кўламли ишлар қилингани, жаҳон бозорида рақобат кучаяётган ҳозирги шароитда ўзбек пахта толасининг рақобатбардошлигини янада ошириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

    Cotton Outlook халқаро ахборот агентлиги бош муҳаррири Р. Батлер ўзбек пахта толаси халқаро стандартларга тўла жавоб бериши, тола ишлаб чиқариш даражаси барқарор сақланаётгани истеъмолчиларга мақбул келаётганини алоҳида қайд этди. 42 мамлакатни бирлаштирган Пахта бўйича халқаро консултатив қўмитанинг бошқарувчи директори А. Гитчунс эса дунё миқёсида катта аҳамиятга эга ушбу нуфузли пахта форумида бир неча йиллардан буён иштирок этаётганидан мамнунлигини билдириб, изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон жаҳон пахта бозорининг йирик иштирокчиларидан бирига айланганини таъкидлади.

    Ярмаркада иштирокчилар Ўзбекистонда янги ва истиқболли навларни яратиш, агротехника тадбирлари ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, пахта етиштиришдан уни тайёрлаш, сақлаш ва транспортировка қилишгача бўлган барча жараёнларни ўз ичига олган пахта саноатини янада ривожлантириш стратегияси билан танишиш имкониятига эга бўлади.

    Ярмарканинг асосий воқеалари «Ўзэкспомарказ» махсус павильонида ўтмоқда. Павильон халқаро ярмарка стандартларига мувофиқ жиҳозланган бўлиб, тармоққа оид барча маълумотни қамраб олган ахборот стендлари ўрнатилган. Анжуман қатнашчилари бу йил мамлакат пахта заводларида ишлаб чиқарилган 650 туркум толанинг намуналари билан танишиш ва сифат жиҳатидан ўз эҳтиёжларига мос тойларни танлаб олиш имконига эга.

    Тадбир қатнашчилари ярмарка доирасида бўлиб ўтадиган анжуман ва давра суҳбатларида жаҳон пахта бозорининг бугунги ҳолати ва унинг истиқболларини муҳокама қилиш баробарида, Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноатига хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун яратилган қулай шарт-шароитлар билан яқиндан танишмоқда. Зеро, ярмаркада тола намуналаридан ташқари, тўқимачилик корхоналарнинг маҳсулотлари – калава, матолар, тайёр буюмлар ҳам кенг намойиш этилмоқда. Тўқимачилик ярмаркаси экспозицияси «Ўзэкспормарказ»нинг алоҳида павильонидан жой олган.

    Бу йилги халқаро ярмарка доирасида, аввалгиларидан фарқли ўлароқ, «Пахта саноатининг ривожланиши ва жаҳон бозорида ўзбек пахта толаси рақобатбардошлигини ошириш истиқболлари», «Тўқимачилик тармоғининг рақобатбардошлигини ошириш — экспорт имкониятлари ортишининг муҳим омили», «Пахта ва тўқимачилик тармоқларида илмий ва технологик янгиликлар» каби мавзуларда учта секцияга бўлинган ҳолда ўзаро мулоқотлар ўтказилмоқда.

    Ярмарка доирасида иштирокчилар «Тошкент-тола» пахта терминали, Тошкент вилоятидаги «Ўзбекистон» пахтани қайта ишлаш заводи, «УзтексЧирчиқ» қўшма корхонасида бўлиб, мамлакат пахтачилик секторида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самаралари билан танишиш имкониятига эга бўлади. Енгил саноат салоҳияти, жумладан, маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган турфа либослар намойиши ҳам режалаштирилган.

    XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У. Розуқулов сўзга чиқди.

    12.10.2016, 19:55   Изоҳ (0)   5053
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулазиз Камилов Кувайт элчиси Аҳмад ал-Жийранни қабул қилди

    12.10.2016, 15:04

    Ўзбекистон сенаторлари амнистия тўғрисида қарор қабул қилди

    12.10.2016, 13:30

    Тошкентда 11 октябрь куни ҳаво ҳарорати +27 даражадан ошмади

    12.10.2016, 13:01

    Тошкентда «Замонавий сейсмологиянинг долзарб муаммолари» халқаро конференцияси ўз ишини бошлади

    12.10.2016, 12:54

    Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларда 13 октябрь куни кучли ёғингарчилик ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда

    12.10.2016, 12:28

    «Урал авиайўналишлари» Челябинскдан Тошкентга авиатқатновларни йўлга қўяди

    12.10.2016, 12:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.