АҚШда «Мэттью» довули оқибатида ҳалок бўлганлар сони 33 кишига етди. Бу ҳақда NBC телеканалига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Аввалроқ табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 27 кишини ташкил этаётгани ҳақида хабар қилинганди.
Шимолий Каролина штатида 14 киши ҳалок бўлгани, уч нафари бедарак йўқолгани хабар қилинмоқда. Қолган қурбонлар Жоржия, Флорида ва Жанубий Каролина штатларида қайд этилган.
Қайд этиш керакки, «Мэттью» 2007 йилдан буён Атлантика океанида кузатилган энг кучли довул бўлди.
Изоҳ (0)