Мадриднинг «Реал» жамоаси 2017 йилда уй стадиони – «Сантьяго Бернабеу»нинг қайта қурилишини бошлашни ва икки ярим йил давомида уни тугатишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Хабарда қайд этилишича, Мадрид клуби ўз режаларини амалга ошириш учун маҳаллий расмийлардан рухсат олган. Аммо стадион олдида меҳмонхона қуришга рухсат берилмади.
Реконструкция жараёнида аренанинг ўлчами ва баландлиги ўзгаради. Шунингдек, қайта қурилиш вақтида «Реал» музейи, стадион томи ва VIP хоналари ўзгаради. Стадионнинг сиғими эса деярли ўзгармайди.
Изоҳ (0)