Aeromobil компанияси 2017 йилдан ўзининг учар автомобилларини серияли ишлаб чиқаришни ва сотишни бошлайди. Бу ҳақда, Aktualne нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Автомобиль прототипи 3 литр ҳажмли, 100 от кучига эга бензинли двигатель билан таъминланган. У 160 километр/соат тезликка эга бўлиб, 200 метр узунликдаги тасмадан ҳавога кўтарилиши мумкин. Ҳаводаги максимал тезлик — 200 километр/соат, парвоз давомийлиги — 700 километр.
Автомобиль бир неча юз минг евро туриши айтилмоқда.
Изоҳ (0)