Тошкентга 9 октябрь кириб келганида АҚШ номидан рингга чиқиб келаётган Жонатан Динонгга қарши жанг қилган ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмонов профессионал боксдаги олтинчи ғалабасини қўлга киритди. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри маълумот берди.
Флойд Мейвезерга тегишли бўлган промоутерлик компанияси номидан жанг қиладиган Санжар Раҳмонов рақибини очколар фарқи бўйича мағлуб этди. У шу кунга қадар еттита жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг олтитасида рақибларидан устун келган. 3 тасини нокаут билан якунлаган.
Санжар Раҳмонов сўнгги бор 17 сентябрь куни америкалик Маркиус Хоуторнга қарши рингга чиқиб, Лас-Вегасда жангда зафар қучганди.
Изоҳ (0)