Италия «B» сериясининг «Виртус Энтелла» ва «Виченца» клублари ўртасидаги ўйинда футбол тарихидаги биринчи яшил карточка кўрсатилди. Бу ҳақда iSport хабар бермоқда.
Италияда нуфузи жиҳатидан «А» сериядан кейин турадиган «B» серия мавсуми бошланишидан аввал янги – яшил карточкани жорий этиш таклиф этилди. Қизил ва сариқ карточкалардан фарқли равишда, яшил карточка рағбатлантириш сифатида кўрсатилади.
Футболчига яшил карточка у ўйин давомида муносиб хатти-ҳаракат кўрсатса, қоида бузганини тан олса, рақиб футболчисига ёрдам берса ва шунга ўхшаш Fair Play амалларини бажарсагина кўрсатилади.
Футбол тарихидаги биринчи яшил карточка «Виченца» клуби аъзоси Кристиан Галанога кўрсатилди. Ўйиннинг 53-дақиқасида рефери «Виртус» дарвозаси томон бурчак зарбаси белгилаган эди, аммо Галано тўп рақиб футболчисига тегмаганини айтди ва бурчак зарбаси бекор қилинди.
Изоҳ (0)