Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Франция ҳукумати Париж даъвогарлик қилаётган 2024 йилги ёзги Олимпиада учун 1 миллиард евро ажратишга тайёр. Бу ҳақда Париж шаҳрининг Олимпиада–2024 мезбонлигига даъвогарлик қилишига бағишланган матбуот анжуманида мамлакат бош вазири Мануэль Вальс маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: AFP

Фото: AFP

«Давлат зарур бюджетнинг учдан икки қисмини – 1 миллиард евро ажратади. Маблағ халқ учун фойдали бўлган объектлар қурилишига сарфланади», – деди Мануэль Вальс.

Вальснинг сўзларига кўра, ҳукумат ушбу суммани 2018 йилдан 2024 йилгача ажратади. Маблағни қабул қилиб олувчи эса Париж билан шимолда чегарадош бўлган Сена-Сен-Дени департаменти бўлади. Айнан унинг ҳудудида олимпия объектларини қуриш режалаштирилган.

Маълумот учун, Франция пойтахти Париж шаҳрида 1894 йили Халқаро олимпия қўмитаси ташкил этилганди. Париж 1900 ва 1924 йилларда ёзги Олимпиада мезбони бўлган. Бундан ташқари, Франция учта қишки Олимпиадага ҳам мезбонлик қилган: Шамони (1924), Гренобл (1968) ва Албервил (1992).

Париж билан бир қаторда 2024 йилги ёзги Олимпиадага Будапешт (Венгрия), Лос-Анжелес (АҚШ) ва Рим (Италия) даъвогарлик қилади. Олимпиада–2024 мезбони 2017 йилнинг сентябрь ойида, Перу пойтахти Лимада аниқланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди