Агар хонадонингиз ёки офисингизда ҳали кондиционер ўрнатилмаган ёки эскисини алмаштириш вақти келган бўлса, демак, LG’дан Inverter MegaHit ёки ArtCool Gallery кондиционерларини харид қилиш ҳақида ўйлашнинг айни вақти. Негаки у хона ҳавосини нафақат совутади, балки кузнинг салқин кунларида қиздириши ҳам мумкин. Ҳозир уларни харид қилиш ва ўрнатиш баҳор ёки ёздагидан арзонроқдир.
Ҳеч шубҳасиз, Inverter MegaHit ва ArtCool Gallery моделидаги кондиционерлар хонангизда ёқимли илиқ иқлимни, айтайлик, оддий иситгичлардан кўра яхшироқ яратади. Бутун хонада ҳавонинг бир текис айланишини таъминлайдиган Inverter MegaHit ва ArtCool Gallery кондиционерлари энергияни оддий кондиционерларга нисбатан бир неча маротаба камроқ сарфлайди. Ушбу кондиционерлардаги компрессорнинг тўғридан-тўғри узатмаси технологияси юқори тежамкорлик билан — электр энергиясини 60 фоизгача тежаши билан алоҳида ажралиб туради. Бундан ташқари, LG компанияси Inverter V компрессорига 10 йил кафолат беради.
Inverter MegaHit ва ArtCool Gallery кондиционерлари хонада сиз учун зарур ва қулай бўлган ҳароратни сақлаб туриш баробарида ҳавони тозалайди ва ионлайди, ёмон ҳидларни йўқ қилади, бу эса шаҳримиз аҳолиси учун жуда долзарб, айниқса сиз яқинларингизнинг соғлиғи ҳақида қайғурсангиз.
Кондиционерлар кўп поғонали тозалаш тизими билан таъминланган бўлиб, у ўз ичига фильтрлашни, дезодорацияни ва ўз-ўзини тозалашни олади, бу эса кондиционерни парвариш қилишни ҳам осонлаштиради. У мустақил равишда тўпланиб қолган конденсатдан қутулади. Янги MegaHit’да Plasmaster Ionizer Plus ҳаво ионизатори ўрнатилган бўлиб, у ҳавони кислородга тўйинтиради ва оптимал микроиқлим яратилишига кўмак беради. Иссиқлик алмашгични автоматик тозалаш функцияси кондиционер совутиш режимида ишлаганидан сўнг унинг юзасини қуритиш имконини беради. Бундай функцияга эга бўлмаган оддий кондиционерларда иш якунланганидан сўнг иссиқлик алмашгичда намлик қолиб, у бактерияларнинг кўпайишига ва ёмон ҳидларнинг келиб чиқишига олиб келади. 3М фильтри амалда микробларни, аллергенларни ва зарарли моддаларни хонадан деярли тўлиқ йўқ қилади. Ҳаво нафақат мусаффо, балки максимал даражада стерилланган бўлади, бу эса болалари ва аллергиклари бор оилалар учун ўта муҳимдир.
Кўпгина харидорлар учун кондиционер танлашнинг асосий критерийларидан бири шовқин даражаси ҳамдир. Бунда LG кондиционерлари тинчингизни бузмаслигига ишончингиз комил бўлиши мумкин. Ўзгарувчан айланиш тезлигига эга кондиционерлар компрессори шовқин даражасини 19 Дб гача тушириш имконини беради. Бундай шовқинсизлик LG кондиционерларини меҳмонхона ва ҳатто ётоқхонада ишлатиш учун максимал даражада қулай воситага айлантиради.
Inverter MegaHit ва ArtCool Gallery кондиционерларининг асосий техник тавсифлари ўхшаш, аммо уларнинг дизайни ва ташқи кўриниши ҳақида бундай деб бўлмайди. Агар Inverter MegaHit LG’нинг классик суйри шакли ҳар бир харидор дидига мос келиб, ҳар қандай хонага ярашса, ArtCool Gallery Inverter’нинг ғайриоддий ва инқилобий дизайни сиз учун чинакам кашфиётга айланади. Бу моделнинг асосий ўзига хос жиҳати — олд панелдаги тасвирни ўзгартириш имконияти. Бу ҳар қандай тасвир бўлиши мумкин: сизнинг портретингиз, оилавий фотосурат ёки шунчаки севимли картина. ArtCool Gallery Inverter — бу шунчаки кондиционер эмас. Бу — чинакам санъат асари.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)