Истанбул шаҳрининг Ени Босна туманида полиция идорасига уюштирилган ҳужум оқибатида яраланганлар сони ўн кишига етди. Бу ҳақда, Daily Sabah нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳеч ким жиддий зарар кўрмагани таъкидланмоқда.
Илгарироқ шаҳар губернатори Васип Шаҳин полиция идораси яқинида содир этилган портлаш оқибатида беш киши яраланганини, улардан бирининг аҳволи оғирлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)