Италия қирғоқ мудофааси 4 октябрь, сешанба куни Европага етиб олишга уринган 28 нафар ливиялик муҳожирнинг жасадини топди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Улардан 22 нафарининг жасади мингга яқин одамни олиб кетаётган уч палубали ёғоч кемадан топилган. Манбаларнинг баҳолашича, ҳалок бўлганлар қуйи палубаларда нафаси қайтиб ўлган бўлиши мумкин. Ливиядан шимолда жойлашган халқаро сув ҳудудини патруль қилувчи Италия қирғоқ мудофааси вакилининг маълум қилишича, 4 октябрь куни жами 28 нафар муҳожирнинг жасади топилган.
3 октябрь куни Европа соҳилларига резина қайиқларда етиб олишга уринган 6 мингга яқин киши қутқарилган. Улар асосан африкаликлар эди.
Изоҳ (0)