Хитойнинг Харбин шаҳридаги кўп қаватли турар-жой биносида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда 4 октябрь, сешанба куни «Синьхуа» агентлиги маълум қилди.
Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлди, бир неча киши куйиш жароҳатини олди. Маҳаллий расмийларнинг тахминича, портлаш маиший газ сизиб чиқиши натижасида содир бўлган.
Маълум қилинишича, 13, 14 ва 15-қаватлардаги хонадонларга жиддий зарар етган, уларнинг ойналари синиб тушган. Ҳодиса сабаблари юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)