Суриянинг Алеппо шаҳрида террорчилар томонидан университет шаҳарчаси ҳамда унга яқин маҳаллаларнинг ўққа тутилиши давомида камида беш нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. Бу ҳақда, SANA агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, 30 киши яралангани айтилмоқда.
Университет шаҳарчаси билан бир қаторда, ал-Меридиен, ас-Сабил ва Сулаймон ал-Халибий туманлари ўққа тутилди. Қурбонларнинг аксарияти — талабалар, болалар ва аёллар.
Изоҳ (0)