Россиянинг Хабаровск ўлкаси полицияси ходимлари жиннихонадан қочиб кетган жиноятчи билан селфи тушиб, суратни «ВКонтакте» ижтимоий тармоғига жойлаштирди. Бу ҳақда «Афиша Daily» хабар бермоқда.
Маҳаллий полиция бошқармасида воқеа юзасидан текширув ишлари бошлаб юборилди.
Маълум бўлишича, 48 ёшли эркак кўплаб оғир жиноятларни содир этган бўлиб, мажбурий даволаниш курсидан ўтказилаётган эди. У ўлка руҳий хасталиклар шифохонасидан қочиб кетганидан сўнг беш кун ўтиб боғдорчилик биродарликларидан бирининг ҳудудида қўлга олинди. Уни ушлаган полициячилар қочоқ билан суратга тушишга қарор қилди.
Изоҳ (0)