Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 24-туридан кейин 16 жамоа орасида 12-бўлиб турган «Олмалиқ», иккинчи давра стартидан буён ғолиб чиқа олмаган ягона клубдир.
«Championat.asia» маълумотига кўра, бу натижа клуб ҳомийси ҳисобланган Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати раҳбариятини ранжитган бўлиши мумкин. Хабарда комбинатнинг иқтисодиёт ва молия ишлари бўйича директори «Олмалиқ» бош мураббийи Игорь Шквиринга телефон қилиб, ундан ариза сўрагани қайд этилган.
Маълум бўлишича, «Олмалиқ» клуби футболчилари уй учрашувларида иштирок этиш учун Тошкент шаҳридан қатнамоқда. Шунингдек, клубнинг бир қатор футболчилардан қарздорлиги ҳам бор.
Изоҳ (0)