Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Покистоннинг йирик кинотеатрлари мамлакат қуролли кучлари билан бирдамлик рамзи сифатида ҳинд фильмлари намойишини ман этди. Тақиқ пойтахт Исломобод ва Карачи, Лаҳор шаҳарларида жорий этилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».

Фото: YouTube

Фото: YouTube

Кинозаллар тармоқлари ва алоҳида кинотеатрлар ҳинд фильмларини камида бир неча ҳафта ёки икки давлат ўртасидаги муносабатлар изга тушмагунича кўрсатмасликларини маълум қилди. Айни пайтда, кинотеатрлар эгалари ушбу қарордан молиявий жиҳатдан зарар кўриши мумкинлигини яширмаяпти — Болливудда ишлаб чиқарилган фильмлар Покистонда жуда оммалашган. Мамлакат киносаноати қўшни давлат билан рақобатлашишга ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳозирча бунинг уддасидан чиқолмаяпти.

Бундан аввалроқ Ҳиндистон продюсерлари ассоциацияси покистонлик актёрларга Болливудда ишлаш ман этилишини эълон қилганди.

Икки давлат ўртасидаги муносабатлар террорчилар 18 сентябрь куни Кашмирда ҳинд ҳарбийларига ҳужум қилиб, 18 кишини ўлдирганидан сўнг таранглашди. Ҳиндистон томони бунда Покистонни айблади. Мазкур ҳодисадан сўнг назорат чизиғида бир неча бор отишмалар юз берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади