Американинг Макдоно шаҳрида (Жоржия штати) уч ёшли бола ўқотар қурол билан ўйнаб, бир ёшли укасини отиб қўйди. Бу ҳақда Fox News телекомпанияси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Маълум қилинишича, ўқ боланинг бошига теккан. Ўғил бола шифохонага етказилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.
Қурол оила аъзоларидан бирига тегишли бўлган. Исмлари ошкор этилмаган болалар катталар ёнида ўйнаётган эди.
Fox News’нинг таъкидлашича, полиция бир ёшли бола ўзи тепкини босиб юборган бўлиши мумкинлигини ҳам истисно этмаяпти. Қурол экспертизага юборилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳодиса юзасидан суриштирув олиб бормоқда. Бирор кишига нисбатан айблов эълон қилиниш-қилинмаслиги номаълум.
Изоҳ (0)