Ўзбекистон пойтахтида Аёллар тенниси уюшмасининг (WTA) Tashkent Open 2016 18-халқаро турнири якунланди. Турнир натижаларини «Газета.uz» келтирди.
Финалда руминиялик Ралука Олару (жуфтлик ўйинлар рейтингида 88-ўрин) ва туркиялик Ипек Сўйлу (107) голландиялик Деми Шуурс (82) ва чехиялик Рената Ворачовадан (76) иборат дуэтни 7/5, 6/3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ғолибалар 12,3 минг доллардан мукофот пули ва 280 очкони қўлга киритди. Уларнинг рақибаларига 6400 доллардан ва жаҳон рейтингида 180 очкодан берилди.
Яккалик баҳслари финалида эса ўтган йилги чемпион, 21 ёшли Нао Хибино 24 ёшли Кристина Плишковадан мағлуб бўлди. Умумий ҳисоб — 6/3, 2/6, 6/3.
Шу тариқа, Кристина турнирнинг янги биринчи рақамига айланди ҳамда 43 минг доллар мукофот пули билан WTA’дан 280 очкони қўлга киритди. Чехия вакиласи жаҳон рейтингида 67-ўринга кўтарилди. Хибинога эса 21,4 минг доллар ва 180 WTA очкоси насиб қилди.
Изоҳ (0)