Жанубий Кореянинг Samsung компанияси мамлакат ҳудудида Galaxy Note 7 смартфонларини яна сотувга чиқарди. Бу ҳақда, Yonhap агентлигига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
1 октябрь куни 16 минг ускуна сотилди. Яқин истиқболда кунлик харид кўрсаткичлари 20 мингтагача кўтарилиши кутилмоқда.
Сентябрь ойининг бошида компаниянинг янги смартфони аккумуляторларида аниқланган жиддий нуқсон туфайли сотилган гаджетлар қайтариб олина бошланди. Смартфонлар қизиб, ёниб кета бошлагани боис компания харидорларга уларни тезроқ ўчириб, алмаштириш дастуридан фойдаланишга чақирган эди.
Изоҳ (0)