Бошқирдистоннинг дафн бюросидан ишдан бўшатилган ходим идорага тегишли дафн машинасини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда республика ИИВ маълум қилди.
Бюро эгаси полицияга мурожаат қилиб, машина йўқолганини маълум қилди. Бир неча соатдан сўнг гумондор, яқинда шу бюродан ҳайдалган 27 ёшли эркак қўлга олинди. У ташкилотда уч ой ишлагани маълум бўлди.
Ишдан бўшагач, у маошнинг бир қисми қолиб кетган деб ҳисоблаб, Peugeot Boxer машинасини ўғирлаб кетишга қарор қилди.
Эркак жиноятни ўзи содир этганини инкор этмаяпти. Ўғрилик пайтида у маст аҳволда бўлгани айтилмоқда.