Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббоснинг Исроилнинг собиқ президенти, марҳум Шимон Перес дафн маросимида иштирок этиш бўйича киритган сўровини қаноатлантирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

«Аббоснинг собиқ президент Шимон Перес дафн маросимида иштирок этиш бўйича сўрови Нетаньяху томонидан қаноатлантирилди», — маълум қилди Haaretz нашри.

Илгарироқ Аббос бу борадаги сўровни Исроил ҳукуматининг Фаластин ҳудудидаги хатти-ҳаракатлари координатори генерал-майор Йоав Мордехайга йўллагани маълум қилинган эди.

Аббосга Фаластин контрразведкаси раҳбари Мажид Фараж, Фаластинни озод қилиш ташкилоти бош котиби Соҳиб Эрекат ҳамда Фаластин маъмуриятининг фуқаролик ишлари бўйича вазири Ҳусайн ал-Шайх ҳамроҳлик қилиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақа миқдори оширилади
Маҳаллий
Учта идорадан уч хил муносабат: Қурилиш вазирлиги ташкилотлари ютиб олган 85 та шубҳали тендер ҳақида
Дунё
Россияда ўзбекистонлик йигитни поезд босиб кетди