Янги Зеландияда Стив лақабли мушук ёш қўйлар гуруҳи билан дўстлашиб қолди. Бироз муддатдан сўнг у сурувнинг раҳбарига айланди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Мушук қўзилар билан ўйнаб юргани акс этган видео Facebook’да икки кунда 195 минг марта кўрилди.
Қўзичоқлар саккиз ойлигида улар совуқдан асраш мақсадида уйга олиб кирилган эди. Уй ичида Стив улар билан тезда дўстлашиб кетди.