АҚШ президенти Барак Обама Оқ уй ҳовлисидаги биринчи рок-фестиваль — South By South Lawn’да чиқиш қиладиган қўшиқчиларнинг рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда NME нашри маълум қилди.
Тадбирда The Lumineers, Sharon Jones And The Dap Kings гуруҳлари, шунингдек, дижей Beverly Bond иштирок этади. Тўлиқ рўйхат кейинроқ эълон қилинади.
Фестивальда, шунингдек, экология ҳақидаги «Тошқин олдидан» ҳужжатли фильмининг премьераолди намойиши бўлиб ўтади. Фильм режиссёри — Леонардо Ди Каприо.
Мазкур картина учун мусиқани Mogwai шотланд гуруҳи ва Американинг Nine Inch Nails жамоаси етакчиси Трент Резнор ёзган.
Бу Америка президенти қароргоҳи ҳудудидаги биринчи мусиқий фестиваль бўлиб, тадбир 3 октябрда бўлиб ўтади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)