Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Корея Республикасининг Инҳа университети госпитали шифокорлари «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Инҳа университети госпитали шифокорларининг Ўзбекистонда бўлиш дастури доирасида ўтказилган тадбирда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди ўтган йили оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида Германиянинг Friedensdorf International халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг Save the Children халқаро фонди билан ҳамкорлик қилиб, Инҳа ва Пундан Ча университетлари госпиталларида туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган ўзбекистонлик болаларни бепул соғломлаштирган эди.

Инҳа университети госпитали мутахассислари Навоий вилоятида ҳам бўлиб, аҳолини умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда