Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Air France авиакомпанияси самолётининг учувчилари Париж атрофида жойлашган Фонтенбло ўрмонига ёқилғисининг катта қисмини тўкишга мажбур бўлди. Бу ҳақда 26 сентябрь, душанба куни Direct Matin нашри маълум қилди.

Фото: AFP

Фото: AFP

Boeing йўловчи самолёти Франция пойтахтидан Гайанага 25 сентябрь тонгида парвоз қилди, бироқ тез орада техник муаммо туфайли ҳаво кемаси аэропортга қайтишга мажбур бўлди.

Қайтишда учувчилар самолётни енгиллаштириш мақсадида ёқилғининг катта қисмини тўкиб юборди. Нашрнинг маълум қилишича, гап ўнлаб тонна керосин ҳақида бормоқда.

Фонтенбло коммунаси мери Фредерик Валету юз берган ҳодисани қоралади. «Бу каби нарсаларга рухсат бериш — бу шармандалик. Фонтенбло ўрмонига йилига 10 миллион киши ташриф буюради. Бу табиий ҳудуд давлат муҳофазаси остида», — деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Геноцидда гумонланаётган эркак, соҳилга чиқиб қолган ўлик акула, Россия кунига тайёргарлик — 9 июнь суратлари 
Қозоғистон
Қозоғистонда йирик ўрмон ёнғини: 3 киши ҳалок бўлди, Тўқаев ёнғин зонасига боради (видео)
Дунё
Медведев АҚШнинг бошқа мамлакатлардаги ҳарбий амалиётларини санаб ўтди ва Оқ уйни “жим бўлишга” чақирди