Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги (WADA) ўрнига ўз аксилдопинг ташкилотини тузиши ҳақидаги хабарларни тасдиқламади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
WADA раҳбари Крейг Риди ХОҚ аксилдопинг агентлиги позицияларини заифлаштиришни режалаштирмаётганини, аксинча, ташкилот ваколатларини оширишини таъкидлаб ўтди.
Илгарироқ ХОҚ WADA ўрнига янги тузилма ташкил этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
«Бу хабарларда бир оғиз ҳақиқат йўқ. Бу масала кўриб чиқилмаяпти ва кўриб чиқилмайди», — деди ХОҚ вакили.
Шу билан бирга, ХОҚ президенти Томас Бах қўмитага аъзо бўлган 97 ташкилотга хат йўллаб, аксилдопинг тизимини ислоҳ қилиш жараёнига ўз ҳиссасини қўшишга чақиргани маълум.
Изоҳ (0)