Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон тиббиёт, ҳаёт ва соғлиқ билан боғлиқ барқарор ривожланиш индикаторлари бўйича мамлакатлар рейтингида 55-ўринни эгаллади. Индекс The Lancet тиббиёт журнали томонидан тузиб чиқилди, деб хабар беради Uz24.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Рейтингга асос сифатида 33 кўрсаткич олинди, уларнинг ҳар бири 0–100 балл орасида баҳоланди. Критерийлар орасида — ортиқча вазн, алкоголь ва тамаки истеъмоли даражаси, болалар ва чақалоқлар ўлими, ЙТҲдаги ўлимлар, ОИВнинг тарқалганлик кўлами, туберкулёз ва гепатит В юқтириш кўрсаткичлари, ўз жонига қасд қилишлар миқдори.

Бундан ташқари, экспертлар зўравонлик ва уруш ҳаракатлари оқибатидаги ўлимлар даражасини баҳолади. Ҳар бир критерий мамлакатларда 1990–2015 йилларда ҳукм сурган вазият бўйича кўриб чиқилди.

Биринчи ўринни Исландия эгаллади. Кучли бешликка, шунингдек, Сингапур, Швеция, Андорра ва Буюк Британия кирди.

Охирги учта ўринга Жанубий Судан, Сомали ва Марказий Африка Республикаси қўйилди.

Ўзбекистон мазкур рейтингда 188 мамлакат ичида 55-ўринни эгаллади. Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари қайд қилган натижалар: Туркманистон — 60-ўрин, Қозоғистон — 85-ўрин, Тожикистон — 99-ўрин, Қирғизистон — 113-ўрин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)