Испаниялик олимлар сичқонларда Альцгеймер касаллиги ривожланишини тўхтатувчи молекулани яратди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Europa Press маълумотига кўра, кашфиёт Мадриднинг Комплутенсе ва Барселонанинг Автоном университетлари мутахассисларига тегишли.
ASS234 номини олган янги молекулани аввал маълум бўлган икки заррани гибридлаш ёрдамида яратишга муваффақ бўлинди.
Мазкур молекула ирсий жиҳатдан модификация қилинган сичқонларда Альцгеймер касаллиги (хотира, нутқ ва мантиқий фикрлашнинг сусайиши) ривожланишини тўхтатиш ва ушбу касаллик аломатлари билан курашишда ёрдам бериши билдирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)