АҚШнинг Сиэтл шаҳрида истиқомат қилувчи йигит онасининг айби билан содир бўлган ЙТҲни ёзиб олиб, видеони интернетга жойлаштирди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Видео бошида у онаси билан автотураргоҳда суҳбатлашади. Аёл уни йўлда эҳтиёт бўлиб юришга чақиради.
Съёмканинг учинчи дақиқасида мотоциклчи бурилиш олдидан кескин тўхтайди, шу пайтда орқасидан келаётган онаси унга урилади. Аёл кечирим сўрашига қарамай, йигит жаҳлини боса олмайди.
Изоҳ (0)