Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Венесуэлада қуролланган шахслар талон-торож қилиш мақсадида маҳаллий «Трухильянос» футбол клуби автобусига ҳужум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: Twitter / @trufc

Фото: Twitter / @trufc

Ҳодиса 19 сентябрь, душанба куни Бока де Учире шаҳри ҳудудида содир бўлди. Жамоа «Монагас» клубига қарши миллий чемпионат доирасидаги ўйинга йўл олган эди.

Қуролланган олти киши автобусни тўхтатиб, автобусга чиққан ва футболчилар билан бирга бир неча километр чекка жойга борган. Сўнг автобусда бўлганларнинг барча қимматбаҳо буюмлари — спорт кийимлари, видеокамера, ноутбук ва бошқа нарсаларни олиб кетди.

Хабар беришларича, ўғрилар футболчиларни автобусда икки соатдан ортиқ вақт давомида ушлаб турган.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади
Маҳаллий
Қамчиқ довонида нефть маҳсулоти ортилган махсус юк машинаси ағдарилиб кетди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 22 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди