Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Twitter ижтимоий тармоғи 19 сентябрь, душанба куни анча вақтдан буён режалаштирилганидек, хабарлардаги 140 белгили чеклов юмшатилганини эълон қилди, деб ёзади «Ведомости».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«140 та белги орқали кўпроқ нарсани айта олинг! Фотосуратлар, видео, gif, сўроқ белгилари ва қавслар энди ҳисобга олинмайди», — дейилади микроблоглар тармоғи хабарида.

Фойдаланувчилар мажбурий чеклов ноқулайликлар келтириб чиқараётганидан тез-тез шикоят қила бошлади, хусусан, медиафайллар 23 тадан белгини «еб қўярди».

Twitter хабарларининг 140 та белги билан чекланиши шу билан изоҳланадики, сервис яратилган вақтда — 2006 йилда маълумотлар мобил тармоқлари кенг тарқалмаган эди, твит узунлиги эса (140 та белги + фойдаланувчи номи учун қўшимча 20 та белги) табиий равишда SMS’нинг максимал узунлиги (лотин алифбосида 160 та белги)га боғланган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк