Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Туркиянинг Измир шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида шифокорлар назорати остида бўлиб турибди. Бу ҳақда, Anadolu агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Туркия орқали Нью-Йоркка йўл олган Атамбаев Истанбул аэропортига етиб келганидан сўнг ўзини ёмон ҳис қилиб, кўкрак қисмида оғриқ сезган ҳамда шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилган.
«Атамбаев тунда Измир аэропортига етиб келган, у ердан Чешмедаги меҳмонхоналардан бирига йўл олган. Қирғизистон президенти меҳмонхонада дам олишда давом этмоқда ва у ерда тиббий ёрдам машинаси доимий навбатчилик қилмоқда», — дейилади агентлик хабарида.
Аввалроқ Алмазбек Атамбаев тиббий кўрикдан ўтиш учун қисқа муддатли таътил олгани ҳақида хабар қилинган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)