Францияда қабул қилинган янги қонунга кўра, 2020 йилдан эътиборан мамлакатда бир марталик пластик идишларни сотиш тақиқланади. У пайтга қадар ишлаб чиқарувчилар барча мавжуд пластик маҳсулотларни утилизациядан ўтказиши лозим бўлади ва шундан сўнг бу турдаги маҳсулотларни фақат биологик парчаланадиган материаллардан тайёрлаш ҳуқуқига эга бўлади, деб хабар беради «Интерфакс».
Бундан ташқари, 2017 йилдан Францияда дўконларда харидорларга фақат қоғозли пакетлар ва матоли сумкалар бериладиган бўлди.
Ушбу қонун экологияни ҳимоялаш, шунингдек, пластик чиқиндиларни қайта ишлашга кетадиган электр сарфини қисқартириш мақсадида қабул қилинди.
Pack2Go Europe Европа пакет ишлаб чиқарувчилари уюшмаси бу ташаббусга қарши чиқмоқда. Унинг фикрича, тақиқ Европа иттифоқи ҳуқуқий меъёрларига зид келади.
Шунингдек, қонунни экология вазири Сеголен Руаяль танқид остига олди. Унинг таъкидлашича, ташаббус биринчи навбатда бир марталик идишдан кўп фойдаланадиган кам таъминланган оилаларга зарба бўлади.
Изоҳ (0)