Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Таиланднинг марказий қисмида жойлашган Аюттхая шаҳри яқинида 18 сентябрь, якшанба куни дарё паромининг ҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 18 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: Bangkok Post

Фото: Bangkok Post

«Синьхуа» агентлигининг маълумотларига кўра, қурбонлар орасида 6 нафар аёл ва камида битта ёш бола бор. Ҳукумат расмийлари бедарак йўқолганларни қидиришда давом этмоқда.

Аввалроқ ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар 13 кишини ташкил этаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Аюттхаядан Чаопрайя дарёси бўйлаб 150 кишидан иборат мусулмонлар гуруҳини диний маросимдан Бангкок шаҳрига олиб кетаётган паром кўприк устунига урилган ва Бангкокдан 80 километр узоқликда чўкиб кетган.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тан олинган камбағаллик. Ҳукумат муаммони қандай ҳал этмоқчи?
Дунё
Россияда урушга боришдан бош тортган маҳбусларга қўшимча жазо муддати билан таҳдид қилинмоқда — ОАВ
Саломатлик
Буйракда тошлар, гипертония: ривожланишига биргина туз сабаб бўладиган 4 та хавфли касаллик