Замбия шимолидаги Серенже шаҳрида рўй берган ЙТҲ оқибатида 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига қараганда, 69 кишини олиб кетаётган автобус ҳайдовчиси муюлишда бошқарувни қўлдан чиқарган, бунинг оқибатида машина ағдарилиб кетган. 21 киши воқеа жойида ҳалок бўлган.
Кейинроқ шу яқиндан ўтиб кетаётган юк машинаси йўл полицияси ва қутқарув хизматлари автомобилларига урилди. Бунинг оқибатида ушбу идораларнинг уч ходими ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)