The Wall Street Journal нашри журналисти Жоанна Стерн Apple’нинг янги гаджетларини сув остида текшириб кўрди ва синов акс этган видеони интернетга жойлаштирди. Бу ҳақда «Hi-Tech.Mail.ru» хабар бермоқда.
Жоанна iPhone 7 ва Apple Watch Series 2 ускуналарининг сув ўтказмаслик салоҳиятини бевосита сув остида текшириб кўришга қарор қилди. Аниқланишича, бу ускуналар дисплейи сув остида деярли ишламай қолади. Лекин овозни бошқариш тугмаси ёрдамида сурат олиш мумкин.
Янги iPhone 7 сув остида бир соат туриб ҳам, ишдан чиқмади. IP67 стандарти телефон 1 метр сув остида ярим соатгача бўлган пайтда корпус сув ўтказмаслигини назарда тутади. «Ақлли» соатлар эса 50 метргача сув остида ишлашни назарда тутадиган IP68 стандартга эга.
Изоҳ (0)