Сурия ғарбидаги Хама вилоятида исёнчилар отрядлари ва ҳукумат кучлари ўртасидаги қуролли тўқнашувлар оқибатида 100 мингга яқин аҳоли уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТ гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Бошқарманинг маълум қилишича, сўз 28 августдан 5 сентябргача бўлган давр ҳақида бормоқда. Оилаларнинг аксарияти ҳудуднинг шимолидаги аҳоли пунктларидан вилоятнинг маъмурий маркази Хама шаҳрига яшириниш учун қочмоқда. Аҳолининг яна бир қисми қўшни Идлиб вилоятига ўтишга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)