Октябрь ойида курдлар Сурия шимолидаги мухтор бирликнинг конституциясини қабул қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Рожава демократик федератив тизими таъсис кенгаши аъзоси Ходия Юсуфнинг сўзларига қараганда, октябрь бошида кенгаш йиғилиши бўлиб ўтади. Унда курд мухториятининг конституцияси қабул қилиниши мумкин.
Шунингдек, агентлик маълумотларига қараганда, мухторият пойтахти этиб Қамишли шаҳри танланди.
Изоҳ (0)