YouTube фойдаланувчиси Дмитрий Васильев Москвада инкассаторлар машинасига уюштирилган ҳужум акс этган видеолавҳани тармоққа жойлаштирди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Ҳужумни етти киши уюштирди. Ниқоб тақиб олган жиноятчилар портлаш уюштириб, тутунга қопланган машина ичидаги пул тўла халталарни олиб кетди.
55 миллион рубль ўғирлангани айтилмоқда. «Альфа-банк» талончилик содир этилганини тасдиқлади.
Айни пайтда, ИИВ ходимлари жиноятчилар инкассаторлардан фақат уларнинг қуролларини тортиб олганини, пулларга эса тегилмаганини айтмоқда.
Жароҳат олганлар ва қурбонлар йўқ. Жиноятчилар қидирилмоқда.
Изоҳ (0)