Ҳиндистон президенти Пранаб Кумар Мукержи йирик солиқ ислоҳотига йўл очувчи конституцион ўзгартишни тасдиқлади. Унга кўра, товар ва хизматларга ягона солиқ жорий этилади, деб хабар беради «РИА Новости».
Конституцион ўзгартиш лойиҳаси 16 штат қонунчилик ассамблеялари томонидан маъқулланганидан сўнг президент уни имзолади.
Энди ҳукумат ислоҳот кенгашини ташкил этиб, зарурий қонунчилик базасини шакллантиришга киришади. Шундан сўнг мамлакат парламенти умуммиллий ва минтақалараро, штатлар парламентлари эса минтақавий қонунларни қабул қилади. Қонун лойиҳалари қишки сессияда тасдиқланиб, 2017 йил 1 апрелидан кучга кириши кутилмоқда.
Изоҳ (0)