Гватемала пойтахтидан жанубда жойлашган Вилья-Нуева муниципалитетида кўчки юз бериши оқибатида тўққиз киши қурбон бўлди, яна тўрт киши жабрланди. Бу ҳақда Табиий офатлар оқибатларини бартараф қилиш миллий мувофиқлаштириш маркази вакили Давид де Леон 7 сентябрь, чоршанба куни журналистларга маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳозирги пайтга қадар табиий офат оқибатида икки нафар бола ҳалок бўлган. Қутқарувчилар кўчкидан сўнг ғойиб бўлган саккиз ёшли ўғил болани қидирмоқда.
Ҳукуматнинг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар кўчки юз берган пайтда уйида бўлган. Жала натижасида юзага келган кўчки оқибатида уларнинг устига бетон девор ва фургон қулаб тушган.
Бир нечта бинолар вайрон бўлган. Қутқарувчилар 30 га яқин оилани эвакуация қилган.
Изоҳ (0)