Шу ҳафта бошида Тожикистон ҳарбий хизматчиларининг мобил телефонларига собиқ Тожикистон ИИВ ходими, ИШИДнинг янги ҳарбий раҳбари этиб тайинланган Гулмурод Ҳалимов номидан SMS-хабарлар кела бошлади. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Ҳалимов ўз хабарномаларида Тожикистонни мустақилликнинг 25 йиллиги билан «табриклаш»га ваъда берди.
Тожикистоннинг мустақиллик байрами 9 сентябрь куни нишонланади.
Ўтган йили тожикистонлик собиқ полковник мамлакатдан қочиб кетиб, ИШИД сафларига қўшилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)