Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев 8 йилга қамалди
Шайхонтоҳур туман судида 9 нафар шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, суд ҳукми эълон қилинди. Унга кўра, Мубин Мирзаев ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ҳокимият ҳаракатсизлигида айбланиб, 8 йил 2 ойга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, иш бўйича судланган қолган 8 киши ҳам турли моддалар билан 4 йилдан 9 йилгача бўлган турли муддатларга қамалди.