Ливия ҳукумати ИШИД жангариларига қарши курашишда бошқа давлатлардан ёрдам сўрагани йўқ. Бу ҳақда мамлакат армияси қўмондони Халифа Ҳафтар «РИА Новости»га берган интервьюсида маълум қилди.
«Расмий ҳокимият ҳозирча ҳеч қандай ёрдам сўровларини йўллагани йўқ, биз сўраган ягона нарса қурол-яроғ эмбаргосини тўхтатиш, қолганини эса ўзимиз таъминлаймиз. Бизда одамлар ва қатъият, ҳарбий режалар бор», — маълум қилди Ҳафтар.
БМТ кўмагида ташкил этилган миллий келишув ҳукумати парламент тасдиғидан ўтмаган, армия эса парламент билан иттифоқликда ҳаракат қилади. Шу боис Ҳафтар ўз интервьюсида ҳукумат қарорларини кўп бора танқидга олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)