Тошкент автомобиль-йўллар институти Тошкент лойиҳалаштириш, қурилиш ва автомобиль йўлларидан фойдаланиш институтига айлантирилади. Бу Ўзбекистон Президентининг 26 августдаги қарорида кўзда тутилган, деб хабар беради «Газета.uz».
Олий ўқув юртининг ихтисослиги ва йўналишини ўзгартиришдан кўзланган мақсад сифатида ҳужжатда автомобиль йўллари қурилиши соҳасида етук малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда Миллий автомагистрални, шунингдек, республика ва маҳаллий аҳамиятдаги йўлларни истиқболда ривожлантириш лойиҳаларини реализация қилиш кўрсатилган.
Қарорга мувофиқ, Тошкент автомобиль-йўллар институтининг тугатилаётган йўналиш ва ихтисосликлар бўйича бакалавр ва магистратура талабалари Ўзбекистоннинг бошқа олийгоҳларидаги тегишли йўналишларга ўтказилади.
Тошкент автомобиль-йўллар институти 1972 йилда Тошкент политехника институтининг автомобиль-йўллар факультети негизида ташкил этилган.
Изоҳ (0)