Озарбайжон пойтахти Боку мезбонлик қилаётган 42-Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадасининг учинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси Чехияга имкониятни бой берди, деб ёзди «Оламспорт».
Мусобақанинг дастлабки икки кунида ўзбекистонлик спортчилар Бруней ва Доминикан Республикасини бир хилда — 4:0 ҳисобида мағлуб этганди. Чехияга қарши баҳс эса 1:3 ҳисоби билан ўз якунига етган.
Жаҳоннинг 17-чемпиони Рустам Қосимжонов Давид Наварага қарши дона суриб, имкониятни бой берди. Жаҳонгир Воҳидов эса Виктор Лазникдан енгилди. Ўзбекистонлик қолган икки шахматчи — Антон Филиппов ҳамда Марат Жумаев рақиблари билан дуранг ўйнади.
5 сентябрь куни Аргентина терма жамоасига қарши дона сурадиган ўзбекистонлик шахматчилар Чехияга қарши мағлубиятдан кейин 62-ўринга тушиб кетгани айтилган.
Изоҳ (0)