Россия АҚШ билан муносабатларни аввалги даражада тиклашга тайёр. Бу ҳақда G20 саммити якунларига кўра берилган матбуот анжуманида Россия президенти Владимир Путин баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Бугунги аҳвол нормал вазият эмас. Лекин биз алоқалар тўлиқ форматда тикланиши тарафдоримиз», — деди Путин.
Илгарироқ Обама Минск келишувлари ижро этилган тақдирдагина АҚШ Россияга қарши санкцияларни бекор қилишини айтиб ўтган эди.
Изоҳ (0)